Мурожаатлар билан ишлаш ойлигида сўнгги сайёр қабул Зарбдор туманида ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси масъул бўлган 4-сектор томонидан Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Ш.Рашидов ҳамда Зарбдор туманлари 12 та маҳалласида сайёр қабуллар ўтказилди. 

Ўзининг ижобий натижалари билан аҳолининг оғирини енгил қилаётган сайёр қабуллар халқ билан ҳамнафас яшаш, унинг мурожаат ва муаммоларини тинглаш ҳамда тўғри ечим кўрсатиш мақсадида ташкил этилмоқда. Зарбдор туманининг “Алишер Навоий” маҳалласида Жиззах вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 

Сайёр қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аксарияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбирда келиб тушган муаммоли масалалар, асосан, йўлнинг қатнов қисмига светафор ва йўл белгилари ўрнатиш, ишсизлик, электр энергия, ичимлик ва техник сувлардан фойдаланиш бўйича масъулларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.