Ўзбекистонда 2023-йилда расмий инфляция минимумни янгилаб, 8,77% ни ташкил этган

Улашиш:

Расмий маълумотларга кўра, йиллик инфляция 8,77%ни ташкил этган ва бу сўнгги беш йил ичида энг паст кўрсаткичдир. Умуман олганда, бир йил ичида деярли барча товарлар ва маҳсулотлар нархи ошган. 

Статистика агентлиги истеъмол нархлари индексини ошкор қилган. Агентлик маълумотларига кўра, ўтган йилнинг декабрига нисбатан истеъмол нархларининг йиғма индекси 108,8% даражасида қайд этилган ва бу сўнгги беш йил ичида энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Бир йил ичида озиқ – овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 9,2 фоизга, кийим – кечак ва поябзал нархи 6,2 фоизга, алкогол ва тамаки нархи 10,4 фоизга, уй – жой коммунал хизматлари 6,4 фоизга, соғлиқни сақлаш хизматлари 9,7 фоизга ошган.

Йил давомида гўшт маҳсулотлари нархи 9,1 фоизга, дон маҳсулотлари– 9,7 фоизга, сут ва тухум– 11,2 фоизга, балиқ– 7,7 фоизга, мева ва ёнғоқлар– 37,1 фоизга, шакар ва қандолат маҳсулотлари– 9 фоизга ошган.

Мева – сабзавот маҳсулотларидан энг кўп анор – уч баравар, лимон – икки баравар, помидор – 40%, банан-12,7% га кўтарилган. Аммо картошка, сабзи, пиёз ва бақлажон деярли икка баравар арзонлашган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.