Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпионларининг машғулот майдонларида машқ қилади

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга етиб борган ва Қатар университети майдонларида машқ қилади. Бу ҳақда Championat.asia.  сайти хабар бермоқда.

Айнан шу майдончаларда 2022 йилги ЖЧ давомида амалдаги жаҳон чемпионлари - Аргентина терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати давомида машқ қилишган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 январь куни Қатарда бошланадиган Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда ва 2 январь куни турнирга тайёргарликнинг якуний босқичини ўтказиш учун Доҳага борган. 7 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши ёпиқ ўқув ўйинини ўтказади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг