Ўзбекистон "касаллик варақалари" ни тўлиқ электрон шаклда беришга ўтди

Улашиш:

1-январдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақалари (касаллик варақалари) ва бошқа тиббий маълумотномаларни фақат электрон шаклда бериш жорий этилди.  

Ушбу чора президентнинг 2023 йил 28 февралдаги фармонида назарда тутилган бўлиб, унда ушбу тизимни 2023-2024 йиллар давомида босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Фармоннинг 9-бандида "...2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклида талаб қилиш тақиқлансин", -дея қайд қилинган.

Эслатиб ўтамизки, Навоий ва Сирдарё вилоятларида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни беришнинг электрон форматига босқичма-босқич ўтиш лойиҳаси 2023 йил 1 июлдан ишга туширилган эди. Пойтахтда, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида электрон форматга ўтиш 2023 йил 1 октябрдан, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса 2024 йил 1 январдан бошланган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.