Ноқонуний қурилган пойдевор жавобгар ҳисобидан буздирилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар Х.Ў.га томонидан Жиззах шаҳар Обод МФЙ ҳудудидага ер майдонида пойдеворни бузиш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ бўлимига келиб тушди.  

Ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилган. Белгиланган муддат ичида қарздор томонидан буздирилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг ҳаракатлари натижасида ноқонуний қурилма  буздирилганлиги тўғрисидаги далолатномага асосан ижро ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.