13 млн. сўм жарима соддалаштирилган тартибда ундирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг  Жиззах туманлараро бўлими томонидан жорий йил бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 7600 нафар қарздордан 3 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилди.

Жумладан, Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 21.12.2023 йилдаги фуқаро Н.Х. га, 13 200 000 сўм жарима жазоси тайинлаб, ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасига юборилган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Н.Х. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Сардор Холмўминов - Бюронинг Жиззах вилояти 

туманлараро бўлими давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.