Дўстликда 59 нафар ишчиларнинг 104 миллион иш ҳақлари ундириб берилди

Улашиш:

Корхонада фаолият юритаётган ишчиларнинг ишлашдан биринчи мақсади иқтисодий жихатдан нафланиши, яъни иш ҳақи олиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари алоҳида назоратга олинган. 

Хусусан, жорий йилда ноқонуний равишда бўшатилган 37 нафар шахс ишга тикланди.

Шунингдек, иш ҳақи ундириш билан боғлиқ 126 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 1,1 млрд. сўм қарздорлик ундириб берилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида «DO’STLIK INNOVATSION TEXTIL» МЧЖдан 59 нафар фуқаролар фойдасига, жами 104,2 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилган.

Шохрух Абдурахмонов - Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси инспектори

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.