Қуёшда сўнгги 5 йил ичида энг кучли чақнаш рўй берди

Улашиш:

9 февраль куни Қуёшда энг юқори даражадаги кучли чақнаш қайд этилди. Бу сўнгги беш йил ичида энг йирикларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Амалий геофизика институтининг гелиогеофизика хизмати маълум қилди.

9 февраль куни 3576 (S14E10) рентген диапазонидаги қуёш доғлари гуруҳида 38 дақиқа давом этган чақнаш аниқланди, у юқори частотали радиоалоқа узилиши билан бирга келди”, дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда қуёш рентген нурларининг Ер ионосферасига таъсири, космик об-ҳаво маълумотларига кўра, беш кўрсаткичли шкала бўйича R3 (кучли) даражада.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, B, C, М ва Х. Минимал А0.0 класси Ер орбитасидаги радиация қувватига 1 квадрат метрга 10 нановаттга тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнаш натижасида қуёш плазмасининг отилиши рўй беради, бу эса Ерда магнит бўронларини қўзғатиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.