Ўзбекистон аҳолисида қанча машина борлиги айтилди

Улашиш:

2024-йилнинг 1-январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган.

Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан енгил автомобиллар  сони 3 млн 759 045 тани ташкил этади.

Шунингдек:

  • Юк автомобиллари – 240 917 та
  • Автобуслар – 6 297 та
  • Микроавтобуслар – 9 102 та
  • Махсус  транспортлар – 5 383 та.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.