Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган "Йўл харита"га мувофиқ, Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги “Ўзбекистонда гендер тенглик бўйича фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ўртасида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида 2024 йилнинг 13 - 14 май кунлари Жиззах шаҳридаги "Осиё Гранд"меҳмонхонаси коференц залида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси ҳамда Saferworld халқаро ташкилоти, "Диалог" республика нодавлат нотижорат ташкилоти ва Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда "Муаммоларни устиворлаштириш ва ҳаракатлар режаси тузиш" мавзусида семинар тренинг ўтказилди.
Мазкур семинар тренингда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мутахассислари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари мутахассислари, хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилояти бўлими ходимлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди
Семинар тренинг иштирокчиларига жабрланувчиларни эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилган муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни устиворлаштириш, гендерга сезгирлик, низога сезгирлик ва инклюзивлик тамойиллари ҳамда ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш бўйича материаллар тақдим этилди.
Иштирокчилар тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, Реабилитация марказлари ва шелтерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигин ошириш, жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда зўравонликнинг олдини олиш борасида давлат сиёсати ҳақида аҳолининг хабардорлигин ошириш борасида ҳаракатлар режасини тузиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.