Диана Ягофарова 15 йиллик танаффусига сабаб бўлган беҳаё видео ҳақида сўзлаб берди

Улашиш:

“Супер келинчак” фильмида бош қаҳрамонни маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар меҳрини қозонган актриса Диана Ягофарова ижодидаги 15 йиллик танаффусга сабаб бўлган видео ҳамда ҳозирда ажрим жараёнини бошдан кечираётгани ҳақида сўзлаб берди.

Диана Ягофарова шахсий ҳаёти ҳақида гапирар экан, айни пайтда оиласидаги вазият ҳақида айтиб ўтди.

— Никоҳимиз якунланганига бир йил бўлди. Мана бир йилдирки, мен уйдан кетишга қарор қилдим. Биз ҳозирда ажрим жараёнидамиз. Собиқ турмуш ўртоғим билан дўстона муносабатларимизни сақлаб қоламиз. Шуни айтишим керакки, у фарзандларига жуда яхши ота. Ҳозирда уч ўғлим бор. Ҳар доим меҳрибонлик уйидан бир қизалоқни асраб олишни орзу қилганман, — дейди актриса.

Диана Ягофарова турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан
Фото: Instagram

Актриса ижодидаги 15 йиллик танаффусга сабаб бўлган беҳаё видео мавзусини узил-кесил ёпишни исташини айтиб ўтди:

— Бу мавзуни узил-кесил ёпиш учун айтаман: бу видео қаердан тарқаб кетганини билмайман. Мен 15 йил бу саволга жавоб бермадим. Чунки ушбу саволга ўзимда ҳам жавоб йўқ. Лекин одамларнинг қасддан қанчалик жирканч ишларга боришини тушундим. Видео жуда катта таъсир ўтказиб, бир неча дақиқалар ичида бутун ҳаётим барбод бўлган. Мен ўшанда ўз ишим, актёрлик маҳоратим ва истеъдодим билан бутун мамлакатга машҳур эдим. Аммо ўша видео туфайли ҳаммаси бир зумда йўққа чиқди. Бу даҳшатли тушга ўхшарди.

Қанчадир вақт умуман кўчага чиқмаганман. Кейинчалик маълум муддат одамлар ‘Сиз ўша Дианамисиз?’, деса, ‘Йўқ, у эмасман’, дердим. Ҳатто ўз шахсиятимдан ҳам воз кечган пайтларим бўлган. Бу менинг ўша пайтдаги ҳимоя реакциям эди. Мен у пайтда 18 ёшли қизча эдим. Ўшанда менинг орқамда бундай вазиятда қандай йўл тутишим кераклигини ўргатувчи биронта суянган тоғим бўлмаган. Мен ҳаммадан ҳам кўра бувим бу воқеаларга қандай муносабат билдиришидан қўрққанман. Лекин бувим ушбу қайғули ҳолатда бошини баланд тутган ҳолда мени қўллаб-қувватлаган. Қанчадир муддатга мамлакатни тарк этишга мажбур бўлдим. Ўзбекистонда бир ой бўлмадим.

Бувим ўшанда бу менга қарши катта провокация эканлигини айтиб, мени юпатган. Улар бутун ҳаётим давомида яхши-ёмон кунимда мени доим қўллаб-қувватлаб турган. Бу видеони ким тарқатганини билмайман. Аммо ундаги одамлар бизга жуда ўхшайди. Видео яшин тезлигида тарқалиб, уни ҳамма кўрди. Яна бир нарсани таъкидламоқчиман: ўшанда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳозиргидек ривожланмаганди. Бугунги кунда бу йўналиш яхши томонга ўзгарди. Янги қонунлар қабул қилинмоқда. Аёллар ҳуқуқлари ҳақида кўп гапирилмоқда. Лекин афсуски, ўша пайтда бу нарса йўқ эди
, — дейди Диана.

Диананинг айтишича, у ўзини кўп соҳаларда синаб кўрган, бироқ уларнинг ҳеч бири киночалик актрисага завқ бермаган.

— 
15 йиллик танаффус пайтида ўзимни кўп соҳаларда синаб кўрдим, лекин тушундимки, ҳеч нарса менга кинодан оладиган завқимни бермас экан. Шунинг учун яна кинога қайтишга қарор қилдим. Ижодимга бефарқ бўлмаган инсонлар учун янги сериалларда суратга туша бошладим.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.