Бахмалда 10 млн. сўм алимент ундирилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2008 йил 14 октябрь кунги суд буйруғига кўра, қарздор Х.Тилововдан ундирувчи С.Тиловова фойдасига фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга юборилган. Ота вояга етмаган фарзанди учун шу кунга қадар алимент пулларини суд буйруғида белгиланганидан кўра кам миқдорида тўлаб, тўлиқ тўлашдан бўйин товлаб келган.

Давлат ижрочисининг қарз ҳисоблаш қарорига кўра, отанинг алиментдан бўлган қарздорлиги 10 млн. сўмни ташкил қилди. Бюро ходимлари қарздорга тўламаслик оқибатлари ҳақида ҳуқуқий тушунтириш бериб, огоҳлантирганидан сўнг Х.Тиловов мавжуд қарздорликни тўлаб берди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.