Telegram’да канали борлар молиявий мукофотлар олишни бошлайди

Улашиш:

Telegram каналлари эгалари март ойидан бошлаб меҳнатлари учун молиявий мукофотлар олишни бошлайди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров хабар берди.

Дуровнинг сўзларига кўра, март ойида Telegram реклама платформаси деярли 100 га яқин янги мамлакатда ишга тушади. Telegram каналларда реклама кўрсатиш орқали топган даромадининг 50 фоизини канал эгаларига тақдим этади.

Telegram TON технологиясидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширади, канал эгалари эса Тoncoin криптовалютаси кўринишида пул олади. Контент яратувчилар уни нақд қилиши ёки каналларини юритиш ва модернизация қилиш учун уларни қайта инвестиция қила олиши мумкин.

Telegram каналлари ҳар ой жами бир триллион кўришлар сонига эга бўлади. Ҳозирда бунинг атиги 10 фоизи Telegram реклама платформаси ёрдамида монетизация қилинади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.