Хитой 5G-интернетига беш баҳо

Улашиш:

Хитой ҳукумати ақл бовар қилмас рақамларни эълон қилди: мамлакатда 5G-интернетдан фойдаланаётганлар сони 851 миллион нафарга яқинлашди. Смартфон ишлатаётган хитойликларнинг қарийб ярми!

Бу алоқа стандарти Хитойда ўз номига мос «5G-тезлик»да ривожланмоқда. Бир йил ичида фойдаланувчилар сони 48,8 фоиз кўпайган. Трафик умумий ҳажми эса 16,6 фоиз сакради.

Уч етакчи алоқа оператори янада тезроқ 5G-интернет — 5G-A ни синовдан ўтказишга киришган. China Mobile раҳбари айтишича, айнан 5G-A янги авлод — 6G технологиясига ўтишда кўприк вазифасини бажаради.

Амалдаги 2024 йилнинг ўзидаёқ 5G-A тармоқлари Хитойнинг 300 дан зиёд шаҳрида ишлай бошлайди. 6G қачон ишга тушиши номаълум, тахмин қилишга уриниб кўрамиз, бунинг нималигини биринчи бўлиб хитойликлар «татиб кўради».

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.