Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор ЯТТ Э.Д. ҳисобидан ундирувчи давлат фойдасига 16 млн 454 минг сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжатига асосан қарздор Э.Д. ҳисобидан суд қарорида кўрсатилган суммани ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли қарздор номида бўлган Жентра автомашинаси хатланди. Ҳозирда мазкур автомашинани аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
И.Қувватов - Давлат ижрочиси