Тошкент кўчаларида робокоп патруллик қила бошлади. Видео

Улашиш:

Тошкентда синов режимида жамоат тартибини назорат қилувчи робот иш бошлади.

Пойтахт кўчаларида камера ва милтилловчи чироқлар билан жиҳозланган тўрт ғилдиракли робот кузатилган. ЙҲХХнинг мухбиримизга маълум қилишича, робот профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасини бажаради. 

 

У шаҳар ва қишлоқ жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун мўлжалланган. Тўрт ғилдиракли ёрдамчи GPS тизими,180 ва 360 даража юқори аниқликдаги камералар билан жиҳозланган. Маёқ қоидабузарликлар ҳақида огоҳлантиради.

Машина барча турдаги ҳуқуқбузарликларни, ҳатто нотўғри жойда ахлат ташлашларни ҳам ёзиб олиши мумкин. Улар ҳақидаги маълумотлар профилактика инспекторининг планшетига юборилади.

Эслатиб ўтамизки, етакчи NUWA Robotics роботлар ишлаб чиқарувчи компания Ўзбекистонда ўз офисини очишни режалаштирмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.