Хавфли иллатга қарши муросасиз кураш

Улашиш:

Ҳозирги пайтда республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан Солиқ хизматининг барча бўғинларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида тизимли ва самарали ишлар йўлга қўйилди. Солиқ органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва олдини олиш, ҳалол ва садоқатли ходимлар сафини кенгайтиришда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти солиқ хизмати органлари ходимларининг коррупцияга қарши мустаҳкам иммунитетини ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 32 маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Шунингдек, 5 маротаба ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида коррупция ва унинг жиноий оқибатлари нималарга олиб келиши тўғрисида профилактик тадбирлар ва семинарлар ташкил этилди.

Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш Сирдарё вилояти ҳудудий Кенгаши вакиллари иштирокида вилоят солиқ бошқармасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда раҳбарлар ва ходимларнинг устувор вазифаси юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 16 феврал куни Солиқ қўмитаси раҳбарияти ва тегишли тузилмалар ходимлари томонидан видеоалоқа (ZООМ) тарзида туман ва шаҳар солиқ инспекция ходимлари иштирокида солиқ органларида қонун бузилиши ва унинг келиб чиқиш сабаблари ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакиллантириш ҳамда бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан хизмат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, солиқ органларида узоқ вақтдан буён ишлаб келган ва хизмат вақтида коррупцион ҳолатларга йўл қўйганлиги натижасида ҳозирда жазони ижро этиш муассасаларида жазосини ўтаётган маҳкум билан суҳбат жараёнида олинган видео лавҳалар намойиш этилди.

Солиқ органлари ходимларининг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан Солиқ қўмитасининг 1198 ёки 71-244-98-98 рақамли ва Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 67-235-02-43 рақамли Ишонч телефони ёки dsq_anticorrupciya_bot телеграм боти орқали тўғридан-тўғри мурожаат йўллаши мумкин.

Солиқ қўмитасининг @dsq_anticorrupsiya_bot телеграмм боти фуқаролар томонидан 2024-йилнинг 1-чораги давомида Сирдарё вилоятига доир 6 та мурожаатлар йўлланган бўлиб, асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ортиқча тўловни қайтариш юзасидан мурожаат қилинган ва мурожаатда келтирилган ҳолатлар ижобий ҳал этилган. 

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига солиқ органларининг ишонч телефонларига жисмоний ва юридик шахслардан 46 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 44 таси ижобий ҳал этилган, 2 таси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда 2 таси ўз тасдиғини топмаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-402-сон қарорига асосан маҳалла солиқ инспекторларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни эришилган кўрсаткичлари асосида рағбатлантириш ва уларнинг маъсулиятини белгилаб бориш тизимини жорий этилган. Бунда,

-95 балл ва ундан юқори баллни ташкил қилса ловозим маошининг 100 фоизи миқдорида мукофотланади ёки амалдаги интизомий жазо чоралари муддатидан олдин олиб ташланади;

-90-95 баллни ташкил қилса лавозим маошининг 

50 фоизи миқдорида мукофатланади (амалдаги интизомий жазо чораси бўлмаса)

Хусусан, жорий йилнинг феврал ойи якуни билан туман ва шаҳар солиқ инспекцияларини 57 нафар маҳаллаларга бириктирилган ходимлари ҳамда бошқарманинг 21 нафар корхоналарга бириктирилган ходимлари рағбатлантирилди.

Ўз навбатида рағбатлантириш чораларини натижасида ходимларни ўз функционал вазифаларини бажариши билан бирга ходимларни ишчанлик қобилиятини оширишига ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олишига сабаб бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.