«Оскар» мукофотига илгари сурилган ҳинд фильмлари

Улашиш:

Кино соҳаси вакиллари тақдирланадиган «Оскар» мукофоти 1929 йилда ташкил қилинган бўлиб, тақдирлаш маросими ҳар йили Лос-Анжелесда жойлашган «Долби» театрида бўлиб ўтади. Мукофотлардан бири «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинацияси учун берилиб, унда Голливуддан ташқарида суратга олинган тўлиқ метражли фильмлар тақдирланади.

Ушбу номинацияга Ҳиндистон 1957 йилдан бери ўз номзодларини кўрсата бошлаган. «Девдас», «Зафарон ранги», «Осмондаги юлдузчалар», «Барфа», «Суд» ва жами 62 та фильмдан 3 тасигина мазкур мукофот номинациясига номзод бўлишга муваффақ бўлган.

«Она Ҳиндистон» (1957)

Фото: Getty Images
Фильм сюжети қишлоқнинг оддий қизи Радханинг мураккаб тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Қизнинг қайнанаси тўй харажатларини қоплаш учун маҳаллий судхўрдан қарз олади. Судхўр аёлнинг ўқишни билмаганидан фойдаланиб, ҳосилининг 4 дан 3 қисмини ўзига бериши ёзилган шартномани имзолатади. Радха қайнанасини ҳимоя қилишга ва шартномани бекор қилишга киришади, аммо қишлоқ оқсоқоллари судхўр фойдасига қарор қилади. Оқибатда аёлнинг оиласи ҳеч нимасиз қолгани етмагандек, Радханинг турмуш ўртоғи Шаму уни икки нафар ўғли билан қолдириб, тарк этади. Радха камбағаллик билан бирга ноҳақликка қарши ёлғиз курашишига тўғри келади.

«Салом, Бомбей» (1988 йил)

Фото: Getty Images
Картина сюжети иш қидириб Бомбейга бориб қолган тарбияли ва камтар бола Кришна ҳақида ҳикоя қилади. Орзуларига эришиш учун қишлоғини тарк этган Кришна катта шаҳарнинг ёмон тарафларига дуч келади. Қаҳрамон олдида иккита йўл бўлади: атрофдаги ноҳақлик ва қора ниятли кимсаларнинг ишларига кўз юмиш ёки ўзлигини йўқотмасдан қийинчиликларни енгиб ўтиш. У иккинчи йўлни танлайди ва ҳар янги қадамида гўл йигитдан ҳақиқий эркакка айланиб боради.

«Lagaan: Бир куни Ҳиндистонда» (2001)

Фото: Getty Images
Фильмда XIX аср охири, Ҳиндистоннинг Британия колонизацияси бўлган вақтидаги воқеалар ҳикоя қилинади. Гужарат штатидаги қишлоқ аҳолиси солиқларни тўлашга қийналганидан солиқ йиғишга жавобгар шахс капитан Эндрю Расселга бироз муддат беришини сўраб, илтимос қилади. Капитан бунга жавобан умрида крикет ўйнаб кўрмаган қишлоқ аҳолисига крикет бўйича мусобақада иштирок этишни, агар улар ютса, уч йил давомида солиқ йиғмаслиги, аксинча бўлса, уч карра кўпроқ суммада тўлаши кераклигини айтади. Бу ҳақида хабар топган капитаннинг синглиси Элизабет Рассел шартга розилик берган қишлоқ аҳлига ўйин қоидаларини ўргатади. Уч кун бир хил ҳисоб билан давом этган мусобақа Расселнинг бир хато эвазига мағлуб бўлиши билан якунига етади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.