Ўзбекистоннинг 2023 йил якунигача бўлган умумий ташқи қарзи маълум бўлди

Улашиш:

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2023 йилга келиб 55,7 млрд долларга етган. Бу маълумот ЯИМга нисбатан фоиз кўринишида Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботида қайд этилган.

 

Маълумот учун, мамлакатнинг ташқи қарзи икки қисмга ажратилади:

◻️ давлатнинг ташқи қарзи;

◻️ хусусий ташқи қарз.

 

Расмий маълумотларга кўра, давлатнинг ташқи қарзи 2023 йилда 29,6 млрд доллар бўлган.

 

Ўз-ўзидан маълум бўладики, қолган, яъни 26,1 млрд доллар қисми хусусий қарздорлар ҳиссасига тўғри келади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.