my.gov.uz портали «Йил бренди 2023» танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.
Шунингдек, «Жамоатчилик ташкилотлари ва ижтомоий лойиҳалар. Давлат ижтимоий лойиҳалари» номинациясида экспертларнинг овоз бериш натижасига кўра, 1-ўринни эгаллаб, «2023-йил бренди» сифатида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда my.gov.uz - аҳоли ҳаёт сифатини яхшилашда энг фойдали воситага айланиб бормоқда. Чунки мазкур портал хизматларидан дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 тартибида фойдаланиш мумкин.