Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини тан олишган. Исроил ушбу мамлакатлардан элчиларни чақириб олмоқда

Улашиш:

Норвегия ва Ирландия Фаластинни давлат сифатида расман тан олишган. Испания ҳукумати ҳам яқин кунларда тан олинишга тайёрланмоқда.  

Норвегия Бош вазири Йонас Гар Стёре 22 май куни эрталаб Норвегия Фаластин давлатини расман тан олганини айтган.

"Фаластин мустақил давлатга фундаментал ҳуқуққа эга. Бусиз яқин Шарқда тинчлик бўлиши мумкин эмас", - деди у ва ҳудудий чегаралаш 1967 йилгача чегараларга таяниши кераклигини қўшимча қилган.

Норвегия ҳукуматининг қарори 28 майда кучга киради.

Irish Times газетаси маълумотларига кўра, Ирландия ҳукумати ҳам худди шундай қарор қабул қилган. Буни мамлакат бош вазири Саймон Харрис эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, шунга ўхшаш қарорни Испания ҳукумати ҳам тайёрламоқда.

Бош вазир буни "Ирландия ва Фаластин учун тарихий муҳим кун" деб атаган. Унинг таъкидлашича, бу ҳаракат икки давлат тузиш орқали Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишга ёрдам беришга қаратилган.

Исроил Фаластин мустақиллигини тан олиш режалари туфайли Норвегия ва Ирландиядаги элчиларни чақириб олишга қарор қилган. Буни AFP ёзмоқда.

Исроил ТИВда Ирландиянинг Фаластин давлатчилигини тан олиш режаларини шарҳлаб, 21 май куни мамлакатни "ХАМАС қўлида ўйинчоқ бўлмасликка" чақирган.

"Фаластин давлатининг тан олиниши терроризмнинг кучайишига, минтақадаги беқарорликка олиб келади ва тинчлик истиқболларини хавф остига қўяди", - демоқда Исроил ТИВ.

Бугунги кунда БМТга аъзо 193 мамлакатдан 138 нафари, шу жумладан Россия ва Хитой Фаластин давлатчилигини расман тан олишмоқда. Швеция 2014 йилда Европа Иттифоқининг Фаластин мустақиллигини бир томонлама тан олган биринчи аъзоси бўлган.   Бир қанча Европа давлатлари бу қарорни Европа Иттифоқига қўшилишидан олдин қабул қилишган. 

Ўзбекистон Фаластинни 1994 йил 25 сентабрда тан олган.

Фаластинни АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Исроил каби давлатлар тан олмаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.