Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида хабар бериш рағбатлантирилади

Улашиш:

Ер қаърида қазиб олиш қоидалари бузилганлиги ҳақида хабар берган ўзбекистонликлар рағбатлантирилади.

Президентнинг қабул қилинган қарорига биноан, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб тоғ - кон саноати ва геология вазирлиги ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг фотосуратлари ва видеоёзувларини кўриб чиқади.

Уларни вазирликнинг махсус ахборот тизимига юбориш мумкин. Уларни юборган шахслар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Ҳужжатга кўра, тоғ - кон саноати ва геология соҳасида назорат инспекцияси ҳам ташкил этилган. Унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • тоғ - кон, нефт-газ, металлургия ва геологик соҳалардаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини, шу жумладан портлаш билан боғлиқ ишларни идентификация, ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш;

  • кончилик, портлаш ишлари, портловчи материаллар айланмаси ва саноат хавфсизлиги соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ва бошқалар;

ер қаъридан тўғри фойдаланишни назорат қилиш ва саноат тармоғини техник жиҳатдан тартибга солиш, тоғ - кон саноати ва геология вазирлиги обектларида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини текшириш.

Эслатиб ўтамизки, илгари республикада қазиб олишни кўпайтириш режалари ҳақида хабар берилган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.