45 млн алимент қарзи эвазига ота 15 суткага қамалди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.05.2015 йилдаги 6114-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Л.З ҳисобидан ундирувчи Л.Ш фойдасига 3 нафар фарзандлари таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 04.05.2019 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Л.З алимент пулларини Республика бўйича белгиланган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда тўлов қилмасдан келганлиги сабабли давлат ижрочисининг 14.05.2024 йилдаги ҳисоб-китоб далолатномасига асосан алимент қарздорлиги 45.465.017 сўмни ташкил этган.

Бўлим томонидан қарздор Л.Зга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан, маъмурий баённома расмийлаштириб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди 15.05.2024 йил ишни кўриб чиқиб, алимент қарздорлиги бўйича 45.465.017 сўмни тўламаганлик учун ҳуқуқбузар деб топиб, Л.Зга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Шундан сўнг, қарздор Л.Зга нисбатан қўлланилган жазо чораси натижасида 16.05.2024 йилда 33.932.000 сўм ҳамда 17.05.2024 йилда 11.570.000 сўм алимент пулларини ундирилиши таъминланди.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.