Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатларига алоҳида эътибор берилиб, қарздорликлар тўлиқ ундирилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 06.02.2024 йилдаги 2-1301-2304/16131-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Қорабайир отлари суруви” фермер хўжалиги ҳисобидан ундирувчи Ўзмиллийбанк Жиззах вилоят филиали фойдасига 2.384.842.791 сўм кредит қарздорлигини ундириш ундирув гаров мулки бўлган фуқаро Э.Э га тегишли бўлган турар жойга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар хисобидан ушбу кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.