Хабарда айтилишича, Жиззах шаҳрининг “Хайробод” маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманининг “Хайробод” маҳалласида истиқомат қилувчи А.Й. Америкага ишлашга юборишини айтиб, 14,3 минг доллар олгани, лекин фарзандини Жанубий Африкага жўнатганини билдирган.
Шунингдек, аризачи ўғли М.Т. Африкада чорасиз қолиб кетгани, ўз навбатида А.Й. ундан вазиятни ўнглаш учун яна 6,7 минг доллар талаб қилаётганини баён этган.
Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказилиб, 6,7 минг долларни олган А.Й. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.