Бугун кредитсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмай қолди. Яшайдиган уйимиз, уй жиҳозларимиз, автоуловимиз-у, ҳатто истеъмол қиладиган маҳсулотларимизгача муддатли тўловга олиш мумкин. Тўлаш қобилиятимиз бўлса, кифоя. Аммо нафсимиз ошиб, тўлаш қобилиятимиз бўлса-да, режаларимизнинг охири йўқлиги кейинчалик бизни қийин аҳволга солиб қўяётгани эса ҳақиқат. Яъни кредит ажратилганига хурсанд бўламиз-у тўлаш муддати етганда, тўловни пайсалга соламиз. Афсуски, натижада банкда пул айланишида муаммо юзага келади. Таъминотга муҳтож мижоз бизнинг масъулиятсизлигимиз учун керакли суммани чиқара олмайди, сабаби банкда етарли маблағ бўлмайди-да.
ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 19.10.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор С.М ҳисобидан ундирувчи Капиталбанк АТ фойдасига 126.196.019 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ш.Рашидов туман МИБ томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорликнинг тўлиқ ундирилиши таъминланди.