Футбол майдонини ер ютиб юборди

Чоп этиш

АҚШда футбол майдони ўртасида улкан ўра пайдо бўлди.

Бир неча кун аввал бу ерда ҳаваскорлар жамоаси машғулот ўтказганди.

Кенгилиги 30 метр, чуқурлиги 9 метрли ўранинг пайдо бўлишига футбол майдони Иллинойс оҳак конининг шундоққина устида жойлашгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Маҳаллий кон оператори баёнотига кўра, ернинг чўкиши содир бўлган.

Шаҳар мэри Дэвис Гоинс фейсбукда ёзишича, муаммо билан геологлар ва муҳандислар шуғулланмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив