Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан тижорат банклари фойдасига бўлган кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 06.12.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор У.О ҳисобидан ундирувчи “Агробанк АТБ” Жиззах вилоят филиали фойдасига 27.473.000 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 05.03.2024 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.Онинг ойлик иш ҳақидан қарздорлик учун ушлаб қолиш тўғрисида талабнома юборилди.
Шундан сўнг, қарздор томонидан қарздорлик қачондир тўлиқ қоплаб беришини англаб етганлиги сабабли, банк олдидаги қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.