Ўтаётган сўнгги ҳафтада журналистлар бир қатор ташкилотлар эътирофида бўлишди (Фото)

Улашиш:

Ўтган ҳафтада Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ҳамда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилди. Бошқарма ҳамда соҳавий хизматлар шахсий таркиби, республика ҳамда вилоят ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирокида ўтган тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодиров йиғилганларни қутлуғ саналар билан табриклади.

Ўз навбатида вилоят ички ишлар органлари ахборот хизматлари ходимлари, соҳа фаолиятини кенг ёритаётган ОАВ вакилларига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди. Эътироф этилганлар орасида мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йил 27 июндаги “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори асосида мукофотланган вилоят ИИБ ТВБСО катта мутахассиси, кичик сержант Шаҳбоз Мўминов ҳам бор. 


Тадбирда 30 дан ортиқ ёш ходимларга навбатдаги “капитан”, “катта лейтенант” махсус унвонлари топширилди. Шу куни журналист ва блогерлар Жиззах вилояти ички ишлар органлари музейида ҳам бўлишди.


Ҳудди шундай тадбир “Ҳудудгаз Жиззах”  газ таъминоти филиалида ҳам ташкил этилди.

Тадбир аввалида Жиззах вилояти газ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, айни кунлардаги жараён ва келгусидаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори газ таъминоти тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар соҳадаги муаммоларнинг олдини олиш, сифат самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Айниқса, тизимга рақамли иқтисодиётнинг кириб келиши инсон омилини қисқартириш орқали шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этди. “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ушбу жараёнлар самараси билан яқиндан танишдилар.   

Таъкидлаш жоиз, тизим вакилларининг асосий мақсади аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга газни хавфсиз ҳамда ўз вақтида етказиб бериш ва уни иқтисод қилишдан иборатдир. Жараёнда филиалнинг шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, газ истеъмолида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Тадбирда ОАВ вакиллари ушбу жараёнлар билан яқиндан таништирилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ҳамкорликда фаолият юритиб келаётган ОАВ вакиллари ҳамда блогерларга филиал раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.