Юқори ҳароратда инсон мияси эрийди

Улашиш:

Иссиқлик инсон ақлий фаолиятига жиддий зарар етказади

 

Маълумотга кўра, 2022 йилда офтоб уришидан омон қолганларнинг қарийб 30 фоизида мия шикастланиши кузатилган.

 

Доимий иссиқда юрадиганлар асабий бўлиб қолади. Яъни, юқори ҳарорат асабийлик ва жиззакиликни келтириб чиқаради. Кайфиятни таъсир қилиб, когнитив функцияни бузади.

 

Тадқиқотчилар совитиш қурилмаси билан жиҳозланган ва жиҳозланмаган хоналардаги талабалар устида кузатув олиб борган.

 

Талабалар маълум муддат ётоқхоналарда яшаган. Кейин уларга мобил тестлар берилган. Якунда иссиқ хоналарда яшаб келаётган талабалар ёмон натижа кўрсата бошлаган. Ижобий натижалар 10 фоизга пасайиб кетган.

 

Бундан ташқари, психологлар бугунги кунда зўравонликнинг ҳаддан ташқари ортиб бориши жазирама билан боғлиқлигини таъкидлайди. Яъни, иссиқда етарлича вақт ўтказган баъзи инсонлар жиноят содир этишга мойил бўлиб қолар экан.

 

Руҳшунослар эса руҳий саломатлиги ёмонлашган беморларнинг ташрифи айнан жарима кунларда кўпайишини айтади.

 

Бундан келиб чиқадики, юқори ҳарорат туфайли инсон мияси эрийди.

 

Хўш, бундай ҳолатга дуч келмаслик учун нима қилиш керак?

 

Бунда қуйидагича йўл тутиш зарур:

▪️ Инсон фақатгина ўзи ўзгартира оладиган нарсаларга эътибор қаратиши керак. Яъни, у ўзи сабабчи бўлмаган нарсаларга реакция билдириши, унга боғлиқ бўлмаган нарсаларга боғланиб қолмаслиги лозим;

 

▪️ Тез-тез нафас машқларини бажариш керак. Бунда чуқур олинган нафас тана ҳароратининг меъёрга келишига ёрдам беради;

 

▪️ Муҳитни ўзгартириш лозим. Агар киши иссиқ жойда ишласа ёки яшаса, яхшиси, жойни салқинроғига алмаштиргани маъқул. Бунинг имкони бўлмаса, ўша муҳитнинг ўзини салқинроқ жойга айлантириши тавсия этилади;

 

▪️ Кўпроқ сув ичиш шарт. Чунки арзимаган даражада сувсизланиш ҳам когнитив фаолиятга путур этказади.



2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.