Статистика агентлиги ўзбекистонликлар учун энг оммабоп туристик йўналишлар ҳақида маълумот берган

Улашиш:

2024 йилнинг январь-май ойларида қарийб 2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Статистика агентлиги   маълумотларига  қараганда, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 % га ошган.

Фуқароларимиз орасида энг машҳур йўналишлар қўшни давлатлар  бўлган, Қирғизистонга 322,5 минг киши, Тожикистонга  449,8 минг киши,  Қозоғистонга  995,3 минг ўзбекистонлик  ташриф буюрган.  

Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони:

  • Қирғиз Республикаси – 995,3 минг нафар;

  • Тожикистон – 449,8 минг нафар;

  • Қозоғистон – 322,5 минг нафар;

  • Саудия Арабистони – 100,2 минг нафар;

  • Россия – 86,5 минг нафар;

  • Туркия – 63,9 минг нафар;

  • БАА – 55,7 минг нафар;

  • Қувайт – 16,5 минг нафар;

  • Миср – 13,5 минг нафар;

  • Жанубий Корея – 8,3 минг нафар;

  • Бошқа давлатлар – 59,5 минг нафар.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.