Қайси давлат олийгоҳлари контракт нархларини мустақил белгилайди?

Улашиш:

Президент қарорига асосан, молиявий мустақил давлат ОТМлари сони 35 тани ташкил этади.

 

Мазкур рўйхатдаги давлат олийгоҳлари 2022 йил 1 январидан бошлаб молиявий мустақил бўлиб, контракт нархларини ўзлари белгилайди.

 

 

Бундан ташқари, улар қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қила олади:

▪️ контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

 

▪️ маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

 

▪️ ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;

 

▪️ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;

 

▪️ бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;

 

▪️ автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.



2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.