Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси органлари томонидан барча турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ш.Рашидов туманида ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг даъвогар суд қарорида кўрсатилган манзилдаги уйга киритиб қўйилди. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар Ш.К.ни уйидаги барча асосий ва қўшимча иморатлар, коммунал объектлардан мулкдор билан тенг асосда фойдаланиш ҳуқуқи билан мажбурий тартибда киритиш белгиланган. Мазкур ҳужжат Бюронинг Ш.Рашидов тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар олиб борилган.
Олиб борилган ҳаракатлар давомида дастлаб бошқарма суриштирув ва маъмурий амалиёт шўьбаси катта инспектори томонидан қарздорга давлат ижрочисининг қонуний ҳаракатига қаршилик кўрсатмаслик, акс ҳолда амалдаги қонунчиликка кўра, маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилангани тушунтирилди. Шундан сўнг даъвогар суд ҳужжатида кўрсатилган манзилга киритилди.
Сардоржон Қўшбоқов
Давлат ижрочиси 3-даражали юрист