“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бошлаб юборилди.
Жиззах шаҳрининг “Дўстлик” МФЙ ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Маҳалладаги табиий газ босимини янада яхшилаш мақсадида 1 километр ерости газ қувурини ер устига чиқариб, реконструкция ишлари бажарилмоқда. Натижада 20 дан ортиқ аҳоли хонадони бир меъёрда табиий газ билан таъминланади.
“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали матбуот хизмати