Ўзбекистон аҳолиси умумий даромадининг учдан бир қисми ўз-ўзини банд қилганларга тўғри келади

Улашиш:

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўз-ўзини банд қилган аҳоли даромадларининг улуши камайиб, ўзбекистонликлар умумий даромадларининг учдан бир қисмини ташкил этган.

Ушбу ярим йил ичида мамлакатимиз фуқаролари умумий даромадларининг 30,7 фоизи ўз-ўзини банд қилган фуқаролар тоифасига тўғри келган. Таққослаш учун, 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич юқорироқ бўлиб, 32,3%ни ташкил этган ва айни пайтда унинг 1,6%га камайганлиги кузатилмоқда.

Ўз - ўзини иш билан таъминлашдан олинадиган даромад-бу иш берувчилар иштирокисиз одамларнинг ўзларига ишлаши орқали топилган даромади ҳисобланади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашнинг янги режаси тақдим этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.