Ўзбекистонликлар Қирғизистонда АТТО картаси билан саёҳат қилишлари мумкин бўлди

Улашиш:

Қирғизистоннинг "Тулпор" ва Ўзбекистоннинг "АТТО" транспорти учун тўлов тизимлари мутахассислари ҳамкорлик меморандумини имзолашган.

Меморандумга кўра, ўзбекистонликлар Бишкекнинг жамоат транспортида Ўзбекистон транспорт карталари ёрдамида йўл ҳақини тўлашлари мумкин. Ўзбекистонга келган қирғизистонликлар эса Ўзбекистонда йўл ҳақини тўлаш учун маҳаллий транспорт картасидан ҳам фойдаланишлари йўлга қўйилган.

Интеграция механизмларини яратиш бўйича ишлар аллақачон бошланган. Меморандум тўғрисидаги қарор мамлакатлар ўртасидаги сайёҳлик оқимининг кўпайиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамизки, Қирғизистон ўзбекистонликлар учун энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатдир. Масалан, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.