Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.И.дан ундирувчи Н.Б нинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун бир ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган.
Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота ва онанинг ўрнини боса олмайди ва шу аснода бўлим давлат ижрочилари томонидан мазкур оилаларнинг бутлигини сақлаб қолиш мақсадида, турмуш ўртоқлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда бу сайъи-ҳаракатлар ўз натижасини бериб ушбу оиланинг ярашишига эришилди.
Шу сабабли, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Респуликаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан қисқартилди.