Бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида оламдан ўтди

Улашиш:

Машҳур бастакор Мусахон Нурматов узоқ давом этган хасталик туфайли 56 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг ўғли Юсуфхон Нурматов Instagram саҳифасида маълум қилди.

Мусахон Нурматов фаолияти давомида Озодбек Назарбеков, Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраев, Абдурашид Йўлдошев, Баҳром Назаров, Мансурхон ва Юсуфхон Нурматов каби кўплаб санъаткорлар билан ҳамкорлик қилган.

Сўнгги йилларда унинг продюссерлигида “Журналист” ва “Қодирхон” каби сериаллар суратга олинган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.