«Енгилган курашга тўймас» — Трамп Ҳаррисга рад жавобини берди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Доналд Трамп Камала Ҳарриснинг яна дебат ўтказиш таклифини рад қилди.

«Мағлуб бўлган боксчи яна жанг қиламан, реванш оламан дейди», — сўз ўйини қилган Трамп ўзини Ҳаррис билан ўтган дебат ғолиби санамоқда.

Яхшиси, Ҳаррис тўрт йил давомида уддалай олмаган мажбуриятларига диққатини қаратсин, дея қўшимча қилган Трамп учинчи дебат ўтказилмаслигини айтди.

10 сентябрда ўтган дебат кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Трамп ўзича ғолиб, аммо Reuters ва Ipsos ўтказган охирги сўровлар натижалари амалдаги сайловолди курашида вице-президент Камала Ҳаррис сайловчилар томонидан кўпроқ қўлланаётганини кўрсатмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг