Афғонистон элчиси сентябрь ойи охирида Ўзбекистондаги фаолиятини расман бошлайди

Улашиш:

Афғонистон ТИВ келгуси шанба куни Толибоннинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда ўз ишини расман бошлашини маълум қилган.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттаки ўтган йили Ислом амирлиги ўз дипломатларини ўн тўрт давлатга тайинлаганини айтган. Шунингдек, у Афғонистон элчиси Абдулла Ғафор Тиравининг Тошкентга етиб боришини билдирган.

"Абдулла Ғафор Тирави 28 сентябрь, шанба куни Тошкентга йўл олади ва ўз миссиясини давом эттиради. Баъзи бошқа давлатлар ҳам элчи даражасида дипломатик иштирокимизни қабул қилишга тайёр эканликларини билдиришди", - деди у.

Шунингдек хабар беришилича, соҳа вазирликлари билан эришилган келишувлар туфайли толиблар мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий секторда ишончли муносабатларни ўрнатишга ва жаҳон бозорларига киришни осонлаштиришга муваффақ бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Абдулла Ғафор Тирави тайинланди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.