Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг мурожаати тингланди

Улашиш:

Куни кеча Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Эргаш Салиев бошқариб борди.

Сессияда дастлаб вилоят сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартибига киритилган вилоят ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида солиқ тушумлари ҳамда 4-сектор томонидан “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида 2024-йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпулатовнинг мурожаати эшитилди. 

Жараёнда иштирокчиларга Мурожаатномада келтирилган муҳим режалар ва ташаббуслар, жорий йил якунига қадар белгиланган вазифалар бўйича батафсил тушунтириш берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.