Бемор бўлганда қандай маҳсулотлардан сақланиш керак?

Улашиш:

Мутахассис бу бўйича тавсиялар берди.

Тўғри овқатланиш ва кўпроқ сув ичиш иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди, шамоллаш билан курашиш ва тикланишга ёрдам беради. Аммо нотўғри овқатланиш бетоб инсон ҳолатини ёмонлаштириши ёки иммунитет фаолиятини сусайтириши мумкин.

 

Организм касаллик билан курашаётганда аломатларни кучайтирадиган ёки иммунитетни туширадиган, тикланишни кечиктирадиган маҳсулотлардан воз кечиш муҳим. Қуйида уларнинг айримларини кўриб чиқамиз.

 

Таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар. Кўп миқдорда шакар истеъмол қилиш иммунитет функциясини сусайтириши ва организмда яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Мева, сабзавот, бутун дон ва дуккакли экинларда мавжуд бўлган табиий шакардан хавотирланишга ўрин йўқ.

 

Кўпгина қайта ишланган ва шакарли озиқ-овқатларда, масалан, қамиш шакар, жигарранг шакар, жигарранг гуруч сиропи, агава ва бошқалардаги қўшимча шакарларни истеъмол қилишни минималлаштиришга ҳаракат қилинг.

 

Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда, қайта ишланган ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни чеклаш ёки ундан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Унинг ўрнига табиий ва янги тайёрланган таомларни истеъмол қилган афзал.

 

Спиртли ичимликлар. Уларнинг таркибида озуқа моддалари йўқ. Қолаверса, алкоголь организмни сувсизлантиради ва иммунитет тизимини заифлаштириши, инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини пасайтириши мумкин.

 

Цитруслар. Барча цитрус мевалар иммунитет учун жуда муҳим бўлган С витаминига бой. Аксарият инсонлар учун бундай неъматлар касаллик пайтида фойдали. Бироқ баъзилар, айниқса, томоқ оғриғидан азият чекаётганлар учун цитруснинг кислотаси оғриқни янада кучайтириши мумкин.

 

Сут маҳсулотлари. Сут, йогурт, пишлоқ ва музқаймоқ каби сут маҳсулотлари таркибида лактоза деб номланувчи сут шакари мавжуд. Лактоза истеъмоли зарарли бўлган баъзи одамлар уни ҳазм қилишда муаммоларга дуч келади, бу эса ошқозон билан боғлиқ муаммолар, бурун оқиши ёки битишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Ёғли овқатлар. Кўпгина тезпишар ёғли овқатлардан сақланинг. Бетоблик вақтингизда бекон, колбаса маҳсулотлари, сут, қаймоқ, сариёғ, қовурилган таомлар ва ширин пишириқлардан тийилганингиз маъқул.

 

Ушбу озиқ-овқатларда касаллик пайтида иммунитет тизими учун зарур бўлган витамин ва минераллар кам. Шунингдек, улар ҳазм қилиниши қийин. Айниқса ошқозон инфекцияси билан оғриётганлар учун бундай овқатлар хавф туғдириши, табиий.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.