Қандай қилиб иммунитетни мустаҳкамлаш ва вируслардан ҳимояланиш мумкин?

Улашиш:

Атрофда грипп ва бошқа вируслар борлигида баъзи одамларнинг шамоллашдан сақлана олиши ажабланарли. Шифокорлар буни иммунитет тизимининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳлайди — организмнинг вирус, бактерия, замбуруғ ва бошқа касалликларга қарши биринчи ҳимоя чизиғи. Elle нашри касалликдан ҳимояланиш учун бир нечта маслаҳатлар бериб ўтди.

Ҳеч ким касал бўлишни ёқтирмайди, иммунитетни вирусларга сезувчанликдан мустаҳкамламоқчи бўлганлар ҳимоя тизимига ҳар томонлама ёрдам бериши керак. Аввало, совуқ мавсумда гавжум жойлардан қочиш керак ва қўлни ювмагунча юзга тегмаслик, кейин уларни камида 20 сония давомида яхшилаб кўпиклаб, ювиш лозим.

Хавотирланишни тўхтатиш

Хафагарчилик, шубҳа ва ўз-ўзини танқид қилиш сабаблари ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди, лекин уларга нисбатан муносабатни ўзгартириш вақти келди. Агар у ўз-ўзидан сизни тарк этмаса, мутахассис билан боғланиш лозим. Сурункали стресс вирусларга қарши курашда иммунитетни пасайтирувчи кортизол ажралишини келтириб чиқаради. Ушбу гормон ҳимоя ҳужайраларининг функциясини, патогенларга қарши асосий ҳимоя қилувчи ичак ва нафас йўлларининг шиллиқ қаватида антитолалар даражасини пасайтиради. Агар психологга вақт ёки пул бўлмаса, ёга, медитация ва чуқур нафас олиш амалиётига вақт топиш лозим.

Рационга витаминлар қўшиш

А, B6, C, D, E витаминлари ва минералларни капсула ёки қўшимчалар сифатида қабул қилиш мумкин, аммо озиқ-овқат таркибидаги микроэлементлар организмга кўп фойда келтиради. Сабзавот, мева, дуккаклилар ва ёнғоқлар иммунитетни мустаҳкамловчи озуқа моддаларига тўла. C витамини бу масалада айниқса самарали ҳисобланади, шунинг учун қишда ва мавсумдан ташқари цитрус мевалари, исмалоқ, киви ва клюква соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлайди.

Шуни унутмаслик керакки, соғлом жигар табиий детоксификация жараёнини таъминлайди, унга карам, брокколи каби сабзавотлар ёрдам беради. Иммунитет тизимини мустаҳкамловчи бошқа маҳсулотлар қаторида парҳезшунослар йогурт, булғори қалампири, товуқ гўшти, кўк чой, асал, саримсоқ, занжабил, зарчавани тавсия қилади.

Шифобахш дамламалар ичиш

Доривор гиёҳ, резавор ва кўкатлар нафақат вирусларга қарши курашишга ёрдам беради, балки тузалишни ҳам тезлаштиради. Ўсимлик чойлари, мевали ичимликлар ва компотлар иммунитетни мустаҳкамлашдан ташқари вируслардан ҳам ҳимоя қилади.

Спорт билан шуғулланиш

Мунтазам жисмоний машқлар иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан исботланган. Жисмоний машқлар бегона ёки шикастланган ҳужайраларни йўқ қилиш орқали организмни инфекциялардан ҳимоя қилувчи Т-лимфоцитларни сафарбар қилади.

Уйқу сифатини ошириш

Уйқунинг етишмаслиги ҳам Т-ҳужайраларининг фаоллигини пасайтиради, иммунитетни ва эмлаш вакциналарининг таъсирини заифлаштиради. Белгиланган 7-8 соат ухлашга ҳаракат қилиш, бир вақтда ётиш одатланиш тавсия этилади. Агар иш турли вақт зоналарида доимий саёҳат қилишни талаб қилса, сиркадик ритмни созлаш учун ётишдан олдин 2-3 мг мелатонин қабул қилиш мумкин.

Қуёшда юриш

D витамини соғлом иммунитет тизими учун зарурдир, чунки у организмга антитола ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Унинг етишмаслиги олимлар томонидан нафас олиш касалликларининг асосий сабабларидан бири сифатида тан олинган. Ҳар куни 10-15 дақиқалик юриш иммунитетни мустаҳкамлаш ва вируслардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган меъёрни таъминлайди. Аммо ёзда уни ҳаддан ташқари оширмаслик керак, чунки, парадоксал равишда, қуёш уриши организмнинг ҳимоя функцияларини заифлаштиради.

Чекишни тўхтатиш

Зарарли одатлардан воз кечиш керак, чунки бу нафақат саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширади, балки иммунитет тизимини ҳам табиий равишда йўқ қилади. Илм-фан шуни кўрсатдики, чекиш организмнинг ҳимоя қобилиятлари самарадорлигини пасайтиради, адаптив ва туғма иммунитетга салбий таъсир қилади ва қўшимча равишда аутоиммун реакциялар эҳтимолини оширади.

Кўп суюқлик ичиш

Тоза ичимлик сувининг афзалликлари ҳақида ҳамма билади, у организмни намлик билан таъминлайди, тозалайди, қўллаб-қувватлайди ва умуман, ҳеч қандай зарари йўқ. Бундан ташқари, ҳамма биладики, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш яхши натижа бермаслиги, бир вақтнинг ўзида иммунитет тизимининг ишига путур етказади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.