Россия президенти Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Улашиш:

Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик артистлар Фарух Зокиров ва Севара Назархонни «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

"Россия ва Ўзбекистон маданиятларини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш бўйича самарали фаолияти учун", – дейилмоқда Путин томонидан 18 ноябрь куни имзолаган фармонда.

“Дўстлик” ордени билан Россия ва хорижий фуқаролар миллатлар ва элатлар дўстлиги ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланади.

Эслатиб ўтамизки, Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон президенти бир гуруҳ соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.