Иркутскда ўзбекистонлик эркак ўз қизини деразадан ташлаб юборган

Улашиш:

Россиянинг Иркутск шаҳрида 17 ёшли қизини ўлдиришга уринганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. Унга қарши "қотилликка суиқасд қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, 28 ноябрь куни Роза Люксембург кўчасидаги ўз хонадонида яшовчи эркак қизига ҳужум қилиб, унга тан жароҳати етказган ва кейин тўртинчи қават деразасидан ташлаб юборган.

Қиз тирик қолган, лекин жиддий жароҳатлар олган. Касалхонада у отасининг жиноятга алоқадорлигини тасдиқловчи гувоҳлик берган.

Эркак полиция ходимлари томонидан ушланган. Сўроқ пайтида у айбини тан олмаган. Суд қарори билан гумонланувчи ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда, ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.