Тошкентда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Улашиш:

Тошкентда, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятида хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, одамларни алдаган бир неча шахслар ушланди.

Маълумотларга кўра, Ургут туманида С.А. ва С.М. номли шахслар, фуқаролар А.Н. ва Б.Т.ни 22 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан 15 400 доллар олган пайтда ушланган.

Учтепа туманида эса Х.И. фуқаро О.Б.ни Литвага ишга юбориш учун 2 500 долларга ҳужжатларини расмийлаштириб, 1 500 доллар олганида ушланди.

Навоий шаҳрида Н.Ш. ва Н.Б. Жанубий Кореяга 6 ойлик ишга юбориш учун 2 минг доллар олган, Бекобод шаҳрида эса М.Ш. Туркияга бориш учун 1 000 доллар олганида қўлга олинган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. Шунга қўшиб, Давлат хавфсизлик хизмати Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг доллар олган шахсни, Тошкентда эса 3 фуқарони Буюк Британияга ишга юбориш ва виза олиб бериш учун 12 000 доллар олган шахсни ушлади.

Ўтган ойда Самарқанд ва Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ҳам ушланган эди.

Президентнинг “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 ноябрдан хорижий иш берувчилар таклиф қилган иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар электрон платформаларда эълон қилинади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.