ҚҚС тўловчилари сони 5% га ошди

Улашиш:

2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилари сони 203 620 тани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5% кўпдир.

Энг кўп ҚҚС тўловчилар қуйидаги соҳаларда қайд этилган:
- савдо – 66,8 минг;
- қишлоқ хўжалиги – 48,1 минг;
- саноат – 27,3 минг.

Шунингдек, ҚҚС тўловчилари сонининг юқори ўсиш суръатлари қуйидаги соҳаларда кузатилмоқда:
- транспорт – 13,1%;
- хизмат кўрсатиш – 10%;
- ахборот ва алоқа – 9,7%.

Мазкур кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш суръатлари ва тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиб бораётганидан далолат беради.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.