2024 йил якунида Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,8% ни ташкил этди

Улашиш:

2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,8% ни ташкил этди. Бу кўрсаткич Марказий банк прогнозидан (яъни 8-9,5%) юриб, аммо 2022 йил даражасидан (яъни 12,25%) паст.

Декабрь ойида инфляция 1% ни ташкил этган ва у сўнгги беш йил ичида ойлик нарх ўсишининг энг паст кўрсаткичидир.

Статистика малумотларига кўра, нархлар ошиши қуйидагича кузатилди:

Озиқ-овқат маҳсулотлари:

– Картошка нархи 40%, сабзи 18,3% га ошди. – Декабрь ойида бодринг 52,7%, помидор 22,4%, картошка 6,3% га ошган. – Гречка (-9,6%), гуруч (-6,3%) ва шакар (-3,7%) арзонлашган.

Коммунал хизматлар:

– Газ тарифлари 2,3 баравар, электр энергияси еса қарийб 1,7 бараварга ошган. – Иситиш 36%, чиқинди чиқариш хизмати 54,7% га қимматлашган.

Транспорт:

– Поездларда саёҳат нархи 12,6%, таксида эса 12,2% га ошган.

Кийим ва пойафзал:

– Нархлар мос равишда 5,1% ва 4,8% га кўтарилган.

Таълим:

– Давлат болалар боғчалари хизматлари 20%, олий таълим муассасаларида ўқиш 15,1% га ошган.

Кафе ва меҳмонхоналар:

– Кафеларда нархлар 12,3%, меҳмонхоналарда эса 18,9% га қимматлашган.

Метан нархи:

– Бир йилда 21% га ошган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.