2025 йилда тиббиёт соҳасидаги янгиликлар: электрон рецепт, давлат суғуртаси ва 41 триллион сўмлик инвестиция

Улашиш:

2025 йилда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида жиддий ўзгаришлар ва инновациялар кутилмоқда. Ушбу янгиликлар аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва сифатли тиббиёт тизимини шакллантиришга қаратилган. Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

Профилактика ва ташхис

  • Касалликлар профилактикаси ва эрта ташхисни такомиллаштириш дастурлари йўлга қўйилади.
  • Янги турдаги оммавий скрининг текширувлари жорий этилади.

Ташхис ва даволаш технологиялари

  • Туман ва шаҳар шифохоналарида 220 та янги диагностика ва 488 та даволаш усуллари жорий қилинади.

Давлат тиббий суғуртаси

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси механизмлари йўлга қўйилади.
  • Суғурта орқали бепул тиббий хизматлар ва кафолатланган дори воситалари пакети тақдим этилади. Электрон рецептлар асосида дорихоналарда дори воситалари бепул берилади.

Молиялаштириш ва таълим тизими

  • Тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ этилади.
  • Барча тиббий таълим тизими трансформация қилиниб, “илм-фан–таълим–амалиёт” интеграцияси таъминланади.

Мутaxассисларни тайёрлаш ва малака ошириш

  • Ўттиз минг мутахассис Тошкентда, минг нафари эса хорижда касбий маҳоратини оширади.
  • Туркиялик мутахассислар ёрдамида биринчи даражали тиббий хизмат ходимлари учун малака ошириш дастури такомиллаштирилади.

Инфратузилмани яхшилаш

  • 41 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағ янги шифохоналар ташкил қилиш, мавжуд муассасаларни жиҳозлаш ва тиббий кўрик қамровини кенгайтиришга йўналтирилади.

2025 йилда соғлиқни сақлаш тизими аҳолининг саломатлигини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар билан янгиланади. Бу ўзгаришлар замонавий тиббиёт талабларига мос тизимни шакллантиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.