Тошкент вилоятида сувдан кўплаб эшак мурдалари топилди

Чоп этиш

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида сувда кўплаб эшак мурдалари топилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса акс этган видео тарқалган бўлиб, гувоҳлар 13 та мурдани санашган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълумот беришича, ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув бошланган. Текширувда уч киши гумонланмоқда.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълумотларига кўра, умумий овқатланиш муассасаларида ҳам ушбу ҳайвонларнинг гўшти бор-йўқлиги текширилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив